Алихан Смаилов ЕОИИ мамлакатлари учун ягона рақамли платформа яратишни таклиф қилди

Алихан Смаилов предложил странам ЕАЭС создать единую цифровую платформу
Фото: Александр Павский/Kazinform

ALMATY. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов ЕОИИ мамлакатларига технологик ечимлар, патентлар ва инновацион ғоялар алмашинуви учун ягона рақамли платформа яратишни таклиф қилди.

“Биз сунъий интеллект соҳасида ҳамкорликда тадқиқот олиб боришга ва маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш учун зарур бўлган умумий инфратузилмани яратишга, шунингдек, ўз лойиҳаларимиз ва тажрибаларимизни баҳам кўришга тайёрмиз. Технологик ечимлар, патентлар ва инновацион ғоялар алмашинуви учун ягона рақамли платформа яратишни тавсия қиламиз”, – деди Алихан Смаилов “Digital Almaty: Industry X” рақамли форумида.

Ҳукумат раҳбарининг сўзларига кўра, бу мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни яхшилайди ва минтақадаги тадбиркорлар ва тадқиқотчиларга энг янги технологиялардан фойдаланиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, Алмати шаҳрида Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши аъзоларининг ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Сўнгги хабарлар