Алихан Байменов: Қозоғистонда 210 мингдан ортиқ киши тўғизқумалақ билан шуғулланади

ASTANA. Kazinform - Бутунжаҳон ва республика тўғизқумалақ федерацияси президенти Алихан Байменов Kazinform мухбири билан суҳбатда тўғизқумалақ ўйинининг бориши ҳақида гапирди.

а
Фото: Мұхтар Қалимоллаұлы/Kazinform

Унинг таъкидлашича, тўғизқумалақ ўйини нафақат Қозоғистонда, балки халқаро миқёсда ҳам жадал ривожланяпти.

“Мамлакатимизда 210 минг нафардан ортиқ аҳоли тўғизқумалақ билан мунтазам шуғулланади. Ушбу мусобақада дунёнинг 41 давлатидан ўйинчилар иштирок этяпти. Биз бутун дунёдан интеллектуал ўйинлар мухлислари билан алоқа ўрнатяпмиз. Шунингдек, дунёга машҳур igGameCenter ва Playok сайти билан алоқа ўрнатдик. Шу туфайли тўғизқумалақ ҳам шу икки сайтда энг кўп ўйналадиган ўйинлардан бири”, - деди федерация президенти. 

Унинг айтишича, 100 дан ортиқ давлатдан ўйинчилар онлайн тарзда ўйнайди. 

“IP манзилини текширганимда, 100 дан ортиқ давлат фуқаролари тўғизқумалақ ўйнаши маълум бўлди. Шу билан бирга, оммавий тарғибот учун бир вақтнинг ўзида 2028 нафар бола тўғизқумалакқ ўйнаган Гиннес рекордини яратдик. Яқинда 213 минг киши ўйинни онлайн ўйнади ва кечагина тўғизқумалақ тахтаси биринчи марта стратосферага кўтарилди”, - дейди у. 

Байменов тўғизқумалақ спортини оммалаштириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. 

“Айни пайтда Туризм ва спорт вазирлиги, тегишли қўмита ва шаҳар-туман ҳокимлари, миллий ўйинимизга хайрихоҳ ишбилармонлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиб, кенг кўламда иш олиб боряпмиз”, – деди федерация раҳбари.

Сўнгги хабарлар