Алибек Қуантиров Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди
ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбарининг фармойиши билан Алибек Сакенули Қуантиров Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Алибек Қуантиров 1983 йилда Атирау шаҳрида туғилган.
Томск давлат университети, Мичиган университетини тамомлаган, амалий иқтисодиёт магистри.
Президент ёшлар заҳираси аъзоси.
Меҳнат фаолиятини 2005 йилда ҚР Иқтисодиёт ва бюджетни режалаштириш вазирлигида етакчи мутахассис сифатида бошлаган.
2005-2010 йилларда ҚР Иқтисодиёт ва бюджетни режалаштириш вазирлигида турли лавозимларда ишлаган.
2010-2013 йилларда ҚР Молия вазирлиги Бюджетни режалаштириш ва прогнозлаш департаменти директори ўринбосари бўлган.
2013 йилда ҚР Саноат ва янги технологиялар вазирлиги Геология ва ер қаъридан фойдаланиш қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.
2013-2019 йилларда ҚР Президенти Администрациясида турли лавозимларда ишлаган.
2019-2021 йилларда ҚР Биринчи Президенти – Елбасы Девонининг ахборот ва эксперт таъминоти бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2021-2022 йилларда ҚР Миллий иқтисодиёт вазири ўринбосари, 2022-2024 йилларда эса ҚР Миллий иқтисодиёт вазири лавозимларида ишлаган.
Жорий йилнинг 1 апрелида у KazEnergy бош директори этиб тайинланди.
Давлат раҳбарининг фармони билан Назира Нуртулеуқизи Нурбаева Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди.