20:14, 24 Февраль 2025 | GMT +5
Alibaba Group АI булут ва аппарат инфратузилмасини яратиш учун 53 миллиард доллар сармоя киритади
Alibaba Group яқин уч йил ичида булутли инфратузилма ва сунъий интеллект аппарат инфратузилмасини қуриш учун 380 миллиард юандан (тахминан 53 миллиард АҚШ доллари) ортиқ сармоя киритади.
«Ицай глобал» бизнес нашри хабарига кўра, Хитойнинг сунъий интеллект (АI) бозори 2030 йилга бориб 154,8 миллиард долларни ташкил қилади, бу 2023 йилга нисбатан тўрт баравар кўпдир.
Аввалроқ Хитойда АIни стандартлаштириш бўйича техник қўмита тузилган эди.
Шунингдек, Хитой телекоммуникация операторлари DeepSeek АI моделини ўз хизматларига интеграциялаштиргани ҳақида хабар берган эдик.