Ален Берсе Европа Кенгаши Бош котиби этиб сайланди

Ален Берсе
Фото: epaimages.com

BRUSSELS. Kazinform - Сешанба куни Европа Кенгаши Парламент Ассамблеяси (ПАCE) Ален Берсени (Швейцария) 2024 йил 18 сентябрдан бошлаб беш йиллик муддатга Европа Кенгаши Бош котиби этиб сайлади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Сайловнинг иккинчи босқичида А. Берсе 114 овоз олди, бу эса берилган овозларнинг кўпини ташкил этди. Бошқа номзодлар Индрек Саар (Эстония) ва Дидье Рейндерс (Бельгия) мос равишда 85 ва 46 овоз олди.

Ален Берсе 2012 йилдан 2023 йилгача Швейцария ҳукумати аъзоси бўлган ва шу вақт ичида у икки марта Конфедерация президенти лавозимида ишлаган (2018 ва 2023 йилларда).

Вазир сифатида A. Берсе Федерал Ички ишлар вазирлигини бошқарган. Ҳукуматга келишидан олдин у 2003—2011 йилларда Швейцария Федерал парламенти аъзоси, 2008—2019 йилларда эса парламентнинг юқори палатаси — Давлатлар кенгашини бошқарган.

Қозоғистон Европа Кенгаши ва унинг тузилмалари билан 1997 йилдан бери ҳамкорлик қилиб келмоқда. Қозоғистон Европа Кенгашига аъзо бўлмаса-да, унинг қисман кенгайтирилган келишувларида иштирок этиш имкониятига эга, бу эса Кенгашга аъзо бўлмаган давлатлар ва халқаро ташкилотларга аъзо давлатлар билан ўзлари учун долзарб бўлган муайян масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш имконини беради.

Муаллиф: Арнур Раҳимбеков

Сўнгги хабарлар
telegram