14:25, 03 Октябрь 2023 | GMT +5
Алексей Луценко Қозоғистон ҳисобига бешинчи олтин медални қўшиб қўйди
Қозоғистонлик Алексей Луценко Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтган Осиё ўйинларида ғолиб чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Шосседаги велопойгада А.Луценко 39,6 километр масофага 48:05,75 натижа билан энг яхши натижага эришди.
Хитойлик Сю Мин иккинчи, гонконглик Винсент Лау учинчи бўлди.
Шу тариқа, Алексей Луценко тўрт карра Осиё ўйинлари чемпионига айланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон тўртинчи олтин медални қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.
Шунингдек, Мария Бровкова Осиё ўйинларининг бронза медали соҳибига айланди.
Ака-ука Емельяновлар Осиё ўйинларининг кумуш медали соҳибларига айланишди.
Қозоғистон яна бир кумуш медални қўлга киритди.