Сурдо таеквондо бўйича қозоғистонлик спортчи жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори бўлди

ASTANA. Kazinform – Бишкекда эшитиш қобилияти заиф спортчилар ўртасида таеквондо бўйича II жаҳон чемпионати якунланди. Ушбу мусобақада астаналик спортчи Руслан Ахметов 80 килограмм вазн тоифасида иштирок этиб, 2-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Астана шаҳар ҳокимлиги сайти хабар берди.

Сурдо таеквондо
Фото: Астана шаҳар ҳокимлиги

“Рақибларим кучли эди. Бир неча давлатдан келган спортчилар билан баҳслашдим. Менинг муваффақиятга эришишимга сабаб бўлган мураббийимдан миннатдорман. У менга катта умид бахш этди ва олдинга интилишга куч берди. Мураббийим билан 6 ой давомида ушбу жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрдик. Натижада 2-ўринни қўлга киритдим. Мен жуда бахтлиман. Келажакда юрт шарафини муносиб ҳимоя қиламиз. Бу ҳали бошланиши”, – дейди жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори Руслан Ахметов.

Мусобақада дунёнинг 20 давлатидан 190 нафардан ортиқ спортчи йиғилган. Қозоғистон терма жамоаси сафида 22 нафар спортчи иштирок этди.

Сўнгги хабарлар