Александр Лукашенко ШҲТ давлатлари ўртасида тўловларни миллий валюталарда амалга ошириш ташаббусини илгари сурди
ASTANA. Kazinform - Беларусь Президенти Александр Лукашенко миллий валюталарда халқаро тўловларни амалга ошириш мумкин бўладиган механизм яратиш ташаббуси билан чиқди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
Унинг фикрича, бу йўл билан Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг долларга қарамлиги камаяди.
“Беларусь миллий валюталарда икки томонлама тўловлар механизмини ва ШҲТнинг коллектив молия институтини яратишни устувор масала сифатида кўриб чиқмоқда”, - деди Александр Лукашенко “ШҲТ +” форматидаги давлат раҳбарлари йиғилишида сўзлаган нутқида.
Ўз навбатида, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ШҲТ давлатлари ШҲТ Тараққиёт банки ва лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича ШҲТ Тараққиёт жамғармасини яратиш устида иш олиб бораётганини айтди.
“Мулоқот бўйича ҳамкорларимизни ушбу хизматлар фаолиятига жалб этиш имкониятларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади, деб ҳисоблайман”,- деди Садир Жапаров “ШҲТ +” форматидаги давлат раҳбарларининг учрашувида.
Муаллиф: Ербол Казистаев