07:11, 30 Июнь 2022 | GMT +5
Александр Бублик Уимблдоннинг учинчи босқичига йўл олди
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 38-ракеткаси Александр Бублик Уимблдон турнирининг учинчи босқичига йўл олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
А. Бублик иккинчи учрашувини дунёнинг 64-ракеткаси сербиялик Душан Лайовичга қарши ўтказди. Бунгача рақиблар фақат бир марта тўқнаш келишган ва унда сербиялик спортчи ғалаба қозонган.
Бу сафар қозоғистонлик теннисчи 7:6 (9:7), 6:2, 7:5 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учинчи босқичда А.Бублик дунёнинг 23-ракеткаси америкалик Фрэнсис Тиафо билан куч синашади.