16:35, 25 Июль 2022 | GMT +5
Албаниянинг янги президенти қасамёд қилди
TIRANA. Kazinform - Эллик беш ёшли Байрам Бегай посткоммунистик Албаниянинг саккизинчи президенти бўлди, дея хабар беради Kazinform euronews.com каналига таяниб.
Албаниянинг янги президенти Байрам Бегай якшанба куни қасамёд қилганидан кейин мамлакатни сиёсий бирликка чақирди. Республика Қуролли Кучлари Бош штабининг собиқ бошлиғи Бегай ҳукмрон сўл социалистик партия томонидан илгари сурилган.
Аксарият мухолифат депутатлари апрел ойида бўлиб ўтган парламент сайловларини бойкот қилдилар, бунда социалистлар 140 ўринли парламентда 78 ўрин билан ғалаба қозонган эди.
Бегай ўзининг инаугурация нутқида «Европа Албанияси, бугун ваъда, эртага ҳақиқат» эканлигига ишонч билдирди.
«Азиз Албаниямиз аллақачон Европа йўлига ўтди ва энди бу йўлдан қайтмаймиз«, - деди Бегай.
Шу ой бошида 2009 йилдан бери НАТО аъзоси бўлган Албания Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича музокараларни бошлади.