Албанияда талабалар ўз мамлакатларида 5 йил ишлашни талаб қилувчи қонунга қарши чиқишди

None
Euronews видеосидан лавҳа
ТIRANA. Кazinform – Албаниялик тиббиёт талабалари ўқишни тамомлагандан сўнг 5 йил давомида ўз ватанларида ишлашга мажбурловчи қонунга қарши норозилик билдирмоқда, дея хабар беради Кazinform euronews.cоmга таяниб.

Тирана тиббиёт университети талабалари парламент биноси олдидаги норозилик намойишида янги ўқув йилига бойкот эълон қилди. Улар ўқишни тамомлагандан кейин 5 йил давомида Албанияда ишлашга мажбур қилувчи қонунни бекор қилишни талаб қилмоқда.

«Ушбу қонун лойиҳаси адолатсиз ва конституцияга зид, у инсон ҳуқуқларини бузади», - деди намойишчилардан бири.

Таълим вазирлигининг бундай қарорга келишига асосий сабаб - бу миянинг кетиши. Европадаги Албания шифокорлари ассоциацияси томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, сўнгги ўн йил ичида 3040 шифокор мамлакатни тарк этган.

«Қонун конституцияга зид эмас, қонун ҳеч кимни мажбурламайди. Қонун танлаш имкониятини беради», - деди Албания таълим ва спорт вазири Эвис Куши.

Бироқ бу қарор тиббиёт талабаларига ёқмади. Уларнинг иккита варианти бор: шартнома имзолаш ёки ўқишни тўлиқ тўлаш.

Шифокорларнинг айтишича, талабаларни Албанияда сақлаб қолишнинг муқобил йўлларини топиш керак.

«Талабаларга ишлаш имкониятини бериш керак. Бундай чора-тадбирлар бутун дунёда амалга оширилмоқда», - дейди шифокор Кита Саллабанда.

Бир ойдан ортиқ давом этган норозилик намойишлари ҳали натижа бермади: Парламент октябрь ойида янги ўқув йилидан бошлаб амалга оширилиши лозим бўлган қонун лойиҳасини маъқуллади.


Сўнгги хабарлар