14:40, 03 Апрель 2023 | GMT +6
Алан Қурманғалиев Польшада стол тенниси бўйича ўтказилган турнирда бронза медалини қўлга киритди
VARSHAVA. Кazinform – Владиславово (Польша) шаҳрида стол тенниси бўйича WTT Youth Contender турнири бўлиб ўтмоқда. Унда қозоғистонлик Алан Қурманғалиев бронза медалини қўлга киритди, дея хабар беради Кazinform Оlympic.kzга таяниб.
Алан 17 ёшгача бўлган спортчилар тоифасида учинчи ўринни эгаллади. У Гонконг, Перу, Финляндия, Хитой, Ўзбекистон, Япония каби мамлакатлардан келган спортчиларни мағлуб этди ва тайбэйлик Чан Ю-Анга қарши курашда имкониятни бой берди.
Польшада Алан шу кунгача ўзининг 23та халқаро медалини — 10та олтин, 6та кумуш ва 7та бронза медалларини қўлга киритди.
Фото: olympic.kz