Алабама штати черковида отишма содир бўлди, қурбонлар бор

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - АҚШнинг Алабама штатидаги черковда икки киши ҳалок бўлди, бир киши яраланди, деб хабар беради Kazinform мухбири NBC Newsга таяниб.

Воқеа пайшанба куни кечқурун Жефферсон ва Шелби округларида жойлашган Веставия тепалигидаги Авлиё Стивен епископ черковида юз берди.

Якка гумонланувчи эътиқодлиларнинг кичик гуруҳининг черков йиғилишига кириб, ўт очди. Уч киши ўқдан жароҳат олган, улардан икки нафари вафот этган, учинчиси шифохонада даволанмоқда.

Гумонланувчининг шахси дарҳол аниқланмади. Отишма содир этганликда гумон қилинаётган шахс ҳозирда полиция ҳибсхонасида. Ҳозирда олиб борилаётган тергов доирасида жиноятчининг сабаблари ошкор этилмаган.

Июн ойи бошида Висконсин штатининг Расин шаҳридаги Грейсленд қабристонида дафн маросими чоғида қуролланган киши мотам йиғувчиларга қарата ўқ узди, икки кишини яралади.

Муаллиф: Рустем Қожибаев


Сўнгги хабарлар
telegram