Альп тоғларида қор кўчкиси оқибатида 4 нафар сайёҳ ҳалок бўлди

None
PARIS. Кazinform – Франциядаги Альп тоғларида қор кўчкиси оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди, дея хабар беради Кazinform Euronews агентлигига таяниб.

Бу ҳақда Франция Ички ишлар вазирлиги раҳбари Жеральд Дарманен Twitterда маълум қилди.

Бироз вақт ўтгач, Олий Савойя департаменти ҳодиса Ле Контамин Монжуа коммунасида содир бўлганига аниқлик киритди.

Уларнинг сўзларига кўра, қор кўчкиси қурбонлари чанғичилар эмас, сайёҳлардир. Улар ёлғиз юрганми ёки бирор гуруҳдан ажралиб қолган одамларми, ҳозирча номаълум.

Маҳаллий префектура ҳам ўша куни об-ҳаво хизмати қор кўчкиси хавфи ҳақида хабар бермаганини, бироқ иссиқ ҳаво ва кучли шамол қорнинг эришига олиб келиши мумкинлигини айтди.

Сўнгги хабарлар
telegram