Al Jazeera: Исроил ҳаракатидан Ғазода камида 10 киши ҳалок бўлди

ASTANA. Kazinform – Исроил Ғазо марказидаги қочқинлар лагерида жойлашган турар-жой биносига дрон ҳужуми натижасида бир фаластинлик ҳалок бўлди, яна икки нафари яраланди, дея хабар беради ТАСС агентлиги Al Jazeera телеканалига таяниб.

Газа
Фото: Anadolu

Телеканал тақдим этган маълумотларга кўра, Фаластин анклавининг жанубидаги Хон-Юнис шаҳридан шарққа қараб ҳаракатланаётган инсонпарварлик юкларини олиб кетаётган автоколоннанинг ҳаводан ўққа тутилиши натижасида яна 9 киши ҳалок бўлган. Бундан ташқари, жабрланганлар ҳақида маълумотлар олинган, бироқ уларга аниқлик киритилмаган.

2023 йил 7 октябрда Фаластиннинг радикал ҲАМАС ҳаракати жангарилари Ғазо секторидан Исроил ҳудудига кириб келганида, Яқин Шарқдаги вазият кескинлашган. Чунки жангарилар чегара ҳудудларида одамларни ўлдириб, бир қисмини гаровга олган. Бунга жавобан Исроил ХАМАСнинг сиёсий ва ҳарбий тузилмаларини йўқ қилиш ва гаровга олинганларни озод қилиш учун Ғазода операциясини бошлади. 

2023 йил 7 октябрдан буён ҳозирга қадар, Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 43 341 нафарга етди.

Сўнгги хабарлар