Альцгеймер касаллигига қарши янги дори самарадорлигини кўрсатди

None
ASTANA. Kazinform – Янги донанемаб препарати лаборатория синовларидан муваффақиятли ўтди. У инсоннинг когнитив функцияси сусайишини тахминан учдан бир қисмга секинлаштириши, яъни деменциянинг кенг тарқалган шакли бўлган Альцгеймер касаллигига қарши курашиши мумкинлигини исботлади, деб хабар беради Kazinform BBCга таяниб.

JAMA журналида чоп этилган тадқиқот натижалари бутун дунё бўйлаб 18 ойлик синовга асосланган.

Волонтёрлар орасида 80 ёшли Британия фуқароси Майк Колли ҳам бор.

Ҳар ой унга Лондон клиникасида янги дори укол қилинади ва Майкнинг сўзларига кўра, у ҳозир «сиз учратган энг бахтли одам».

Бундан ташқари, у BBC билан суҳбатда ўзига бўлган ишонч кундан кунга ортиб бораётганини айтди.

Британиянинг дори воситаларини назорат қилувчи ташкилоти ушбу дорини Миллий соғлиқни сақлаш тизимида (NHS) қўллаш имкониятини кўриб чиқяпти.

Январь ойида АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (FDA) донанемабнинг хавфсизлиги билан боғлиқ хавотирлар туфайли уни тезлаштирилган рўйхатга олиш учун берган аризасини рад этди.

Бироқ, ҳозирда олиб борган тадқиқотларни ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқарувчи йил охиригача FDA розилигини олишга умид қиляпти.

Шуни эсда тутиш керакки, препарат касалликнинг дастлабки босқичларида ва фақат Альцгеймер касаллигига қарши ёрдам беради.

У деменциянинг бошқа турларини даволамайди.


Сўнгги хабарлар