Ақтўбелик тадбиркорлар жаҳон чемпиони Ризабек Айтмуханга бир уюр отлар совға қилди
Ақтўбелик тадбиркорлар мустақил Қозоғистон тарихида кураш бўйича биринчи жаҳон чемпиони Ризабек Айтмуханнинг вилоятга ташрифи чоғида унга ҳурмат бажо келтиришди ва унга бир уюр отлар совға қилишди, деб хабар беради Каzinform.

“Ҳаммага маълумки, от қозоқнинг руҳи... Аждодлар анъаналарига қатъий амал қилган Ақтўбе вилояти чавандозлари уюшмаси Марат, Ринат Жанғозинлар ва шу вилоятнинг бир қанча фуқаролари эркин кураш бўйича мамлакатнинг биринчи жаҳон чемпиони Ризабек Айтмуханга отлар уюрини совға қилди. Шунингдек, махсус буюртма билан АҚШдан қўлда ясалган эгар олиб келди”, – дейилади хабарда.
Шунингдек, жаҳон чемпиони Ақтўбе шаҳрига ташрифи чоғида вилоят ҳокими ва бир қанча мутасадди раҳбарлар томонидан қабул қилиниб, эзгу тилаклар ва дуоларини олди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Марат Жанғозин Белградда (Сербия) эркин курашчиларга дастурхон ёйиб, Азамат Даулетбеков ва Ризабек Айтмуханга катта миқдорда пул совға қилган эди.