Ақтўбеда юз берган ЙТҲда 3 нафар хорижлик ҳалок бўлди

Самара-Чимкент трассасининг Қобда қишлоғи яқинида икки автомобиль тўқнашиб кетди. Уч киши ҳалок бўлди. Улар - Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларидир, деб хабар беради Kazinform

Ақтўбеда юз берган ЙТҲда 3 нафар хорижлик ҳалок бўлди
Фото: Ақтўбе вилояти ПД матбуот хизмати

Воқеа 29 октябрда содир бўлган.

Ақтўбеда юз берган ЙТҲ
Фото: Ақтўбе вилояти ПД матбуот хизмати

Самара-Чимкент автомобиль йўлининг 606-километрида «Kia-Rio» русумли автомашинанинг 34 ёшли ҳайдовчиси Ғарбий Қозоғистон вилоятидан Ақтўбе вилоятининг Қобда қишлоғига келаётган «Chevrolet-Captiva» русумли автомашина билан тўқнашиб кетди.

«Kia-Rio» русумли автомашина ҳайдовчиси - Тожикистондан, «Chevrolet-Captiva» ҳайдовчиси эса Ўзбекистон фуқароси.

- Ҳодиса оқибатида иккала ҳайдовчи ва «Chevrolet-Captiva» йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. Шунингдек, автомашинанинг икки нафар йўловчиси турли тан жароҳатлари билан Қобда вилоят шифохонасига ётқизилган. ЙТҲ юзасидан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 345-моддаси 4-қисми билан терговга қадар суриштирув ишлари бошланди”, - деди вилоят ПД матбуот хизмати раҳбари Ерболат Сарқулов.

 

Ақтўбеда юз берган ЙТҲ
Фото: Ақтўбе вилояти ПД матбуот хизмати

 

Сўнгги хабарлар