Ақтўбе вилоятидаги 47 қишлоқ мобиль интернет билан таъминланади

Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Ақтўбе вилояти ҳокими Асхат Шахаров интернетсиз қишлоқлар муаммоси қачон ҳал этилишини айтди, деб хабар беради Kazinform.

Ақтўбе вилоятидаги 47 қишлоқ мобиль интернет таъминланади
Фото: Алтинай Сағиндиқова/Kazinform

“Интернет муаммоси қишлоқ аҳолиси, айниқса, ёшлар учун жуда долзарб. Айни пайтда вилоятдаги 315 қишлоқдан 236 таси қулай мобиль интернет билан таъминланган. Келгуси йилда 47 қишлоқни мобиль интернет билан таъминлаш режалаштирилган. Шунингдек, 15 та қишлоқ мактаби сунъий йўлдош орқали, 22 таси беқарор радиорелейли тармоқ орқали интернет тармоғига уланган. Бу мактабларда интернет тезлиги паст. Шу муносабат билан келаси йили ушбу 37 та мактабни юқори тезликдаги тармоқларга улаш орқали бу муаммони ҳал қиламиз”, – деди Асхат Шахаров.

Шунингдек, жорий йилда вилоятда иш бошлаган Шотландия Heriot-Watt университети филиали қайси соҳада кадрлар тайёрлаётгани ҳақида гапириб берди.

“Айни пайтда “Нефть муҳандислиги ва энергетика менежменти”, “Электр энергетикаси”, “Компьютер инжиниринги” йўналишларида 300 нафар талаба таҳсил олмоқда”, – дейди вилоят ҳокими.

Сўнгги хабарлар