Ақтўбе вилоятида ёшларга уй-жой қуриш учун 1 миллиард тенге ажратилди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда ёшларни уй-жой билан таъминлаш давлат дастурини амалга ошириш давом этмоқда. Ақтўбе вилоятида иккинчи босқичнинг бошланиши Халқаро ёшлар кунига тўғри келди, деб хабар беради Кazinform агентлиги вилоят ҳокимлигига таяниб.
Уй-жой қуриш дастурини амалга ошириш учун 1 миллиард тенге ажратилган бўлса, шундан 500 миллион тенге маҳаллий бюджетдан ҳисобидан амалга оширилади. Йил охиригача вилоятда 100 нафарга яқин аҳолини уй-жой билан таъминлаш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 35 ёшгача бўлган ёш мутахассислар давлат кўмагида уй-жой сотиб олишлари мумкин. Улар кредит беришда имтиёзли шартларга эга: дастлабки тўлов – 10%, йиллик фоиз ставкаси – 5-6%, кредитнинг максимал миқдори – 18-20 миллионгача, кредит муддати - 19 йилгача.
Вилоят ҳокимликлари ҳудуднинг кадрларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда фаолиятнинг устувор йўналишларини белгилайди. Ижтимоий ходимларга алоҳида эътибор қаратилади: таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт, ижтимоий ҳимоя ва бошқалар.
Бугунги кунда мамлакатнинг 17 та ҳудудида ёш мутахассисларга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. Ақмола, Туркистон ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида бу масала кўриб чиқиш босқичида.
Механизмни молиялаштириш манбалари маҳаллий бюджетлар ва “Отбасы Банк” АЖ томонидан қўшма молиялаштириш ҳисобланади.