Ақтўбе вилоятида уч эгизак дунёга келди
AQTÖBE. Kazinform - Ақтўбе вилоятининг Қандиағаш шаҳрида уч эгизак дунёга келди.

Ақтўбе вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, Муғалжар тумани Қандиағаш шаҳрида яшовчи Гулсая Қалжанова уч эгизакни дунёга келтирган. Болаларнинг исмлари Ҳамза, Иброҳим, Аҳмад. Уччаласи ҳам соғлом ва эртага касалхонадан чиқарилади.
– Бу оилада тўрт нафар фарзанд бор. Бир қиз, учта ўғил. Уч эгизак дунёга келди, ҳозир улар 7 нафар фарзанднинг ота-онаси. Онаси Гулсая Муғалжар тумани ҳокимлигида хизматчи, отаси Адилхан эса темир йўл соҳасида ишлайди. Болалар соғлом. Иброҳим - 2985 грамм, Ҳамза ва Аҳмад эса 2435 грамм вазнда туғилган, — дея хабар берди Ақтўбе вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида Ақтўбе перинатал марказида Адеми, Сулув, Дара исмли уч эгизаклар дунёга келган эди.