Ақтўбе вилоятида 32 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган автобус ағдарилиб кетди

авария авто
Фото: Kazinform

29 декабрь куни соат 18:50 да Ақтўбе вилояти, Айтеке би тумани, “Қарабутақ-Қостанай” автомагистралида йўловчи автобуси ағдарилиб кетгани ҳақида маълумот келиб тушди, деб хабар беради ҚР ФВВ матбуот хизмати.

Воқеа жойида жабрланганлар йўқ. Йўловчилар “Екатеринбург-Чимкент” йўналиши бўйича йўлга чиққан.

Воқеа жойида қутқарувчилар ва ички ишлар ходимлари 32 нафар Ўзбекистон фуқаросини эвакуация қилди.

Сўнгги хабарлар