Ақтўбе шаҳрида 53,5 миллиард тенгега оқова сувларни тозалаш иншооти қурилади
Ақтўбе шаҳрида янги оқова сувларни тозалаш иншооти қурилиши учун Европа тикланиш ва тараққиёт банки маблағлари жалб этилади, деб хабар беради Kazinform.

Бу ҳақда вилоят раҳбари Асхат Шахаров Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
“Давлат раҳбари яқинда Ақтўбе вилоятига амалий ташрифи доирасида экология соҳасидаги долзарб муаммоларни ҳал этиш бўйича қатор топшириқлар берди. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун йўл харитаси ишлаб чиқилган. Уни тайёрлашга фуқаролик жамияти вакиллари, мустақил экспертлар ва ваколатли давлат органлари жалб этилди. Ҳужжат долзарб экологик муаммоларни қамраб олади. Келгуси уч йилда бу йўналишда самарали чора-тадбирлар кўрилади”, – деди Асхат Шахаров.
Ҳокимнинг сўзларига кўра, Ақтўбе шаҳридаги оқова сувларни тозалаш тизими 80 фоиз эскирган.
“Вилоят марказида янги тозалаш иншоотлари қурилади. Умумий қиймати 53,5 миллиард тенге бўлган лойиҳа Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан молиялаштирилади. Бугунги кунда лойиҳанинг техник-иқтисодий таҳлили ишлаб чиқилиб, давлат экспертидан ижобий хулоса олинди. Келгуси йилда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш режаси бор”, – деди вилоят ҳокими.