Актаудаги онкологик марказ қурилиши йил охиригача якунланади – Бош вазир

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бош вазир Асқар Мамин Актау шаҳрида онкологик касалликлар маркази қурилиши ҳақида гапирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳудудда онкологик касалликларга ташхис қўйиш, даволаш, реабилитация қилиш ва тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича барча турдаги ишларни бажариш имкониятига эга бўлган тўлақонли марказнинг қурилиши тўғрисида: 2018 йилдан бошлаб Актау шаҳрида 100 кишига мўлжалланган онкологик касалликлар диспансерини қуриш бўйича ишлар давом эттирилмоқда. Уни Ижтимоий инфратузилма лойиҳалари дастури доирасида «Норт Каспиан Оперейтинг Компани Н.В.» компанияси молиялаштирмоқда», - деди Асқар Мамин депутат сўровига жавобан.

Лойиҳанинг шартнома қиймати 9,3 миллиард тангани ташкил қилади.

2018 йилда 0,5 млрд танга, 2019 йилда 2,1 млрд тангаси ўзлаштирилди; 2020 йилда 6,7 ​​млрд танга маблағ ўзлаштирилиши режалаштирилган. Лойиҳанинг пудратчиси «Оркен-1» МЧЖ ҳисобланади.

«Лойиҳа бўйича, онкология диспансери таркибига қуйидагилар киради: қабулхона, операция бўлими, клиник диагностика лабораторияси, функционал диагностика бўлими, рентген, радиология бўлими, радиоизотоп диагностика лабораторияси, марказий стерилизация бўлими ва бир сменада 75 кишини қабул қиладиган амбулатория бўлими. Фойдаланишга топшириш муддати 2020 йил охирига мўлжалланган», - дея қўшимча қилди Ҳукумат раҳбари.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар
telegram