Ақтаудаги бокс кечасида 8 нафар қозоғистонлик боксчи жанг ўтказади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - 5 феврал куни Ақтау шаҳрида касбий бокс кечаси бўлиб ўтади. Кечанинг асосий жангида ўрта вазн тоифасида қозоғистонлик боксчи Мейирим Нурсултанов (15-0, 8КО) россиялик спортчи Андрей Сироткин (19-1-1, 7КО) билан учрашади. Бу ҳақда Kazinform «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги «Қозоғистоннинг касбий бокси» саҳифасига таяниб хабар беради.

Рақиблар ўрта дивизионда бўш турган WВО International унвони учун курашадилар. Мусобақада Қозоғистон, Яқин Шарқ ва Узоқ Шарқдан бошқа боксчилар ҳам иштирок этишади.

Томошабинлар Нурсултанов-Сироткин жангидан ташқари қуйидаги жангларни ҳам томоша қилишлари мумкин:

- Бекзад Нурдаулетов (3-0, 1КО) - Чико Куаси (Голландия, 5-0-1, 2КО), ёшлар ўртасида оғир вазн тоифасида WВО йўналиши бўйича жаҳон чемпионлиги унвони. ;

- Бекман Сойлибаев (12-1, 4КО) - Элиот Чавес (Мексика, 10-3-1, 6КО), иккинчи ярим ўрта вазн;

- Сапарбай Айдаров (6-0, 2КО) - Рагим Алиев (Озарбайжон, 2-0, 2КО), ўрта вазн;

- Арман Нурасилов (2-0, 1КО) - Иля Медяник (2-0-1, 0КО), иккинчи ўрта вазн;

⠀ - Самат Жетибаев (1-0, 1 КО) - Олтой Қилишбай (1-1, 0 КО), энг енгил вазн; ⠀

- Қидирали Мурат (0-1) - Богдан Утегенов (Ўзбекистон, дебют), биринчи ярим ўрта вазн;

- Жолдас Женисов (1-0, 1КО) - Айдос Тастаев (1-2, 1КО), иккинчи ярим ўрта вазн.
Сўнгги хабарлар
telegram