Ақтаудаги авиаҳалокатда ҳалок бўлган қозоғистонликларнинг оилаларига яна қўшимча ёрдам кўрсатилади

ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири ўринбосари Қанат Бозимбаевнинг маълум қилишича, Ақтау яқинидаги авиаҳалокатда ҳалок бўлган Қозоғистон фуқароларининг оилаларига ҳомийлар томонидан ижтимоий ёрдам кўрсатилади.

Ақтаудағы ұшақ апаты
Фото: Видеодан скриншот

“Биринчидан, ижтимоий ёрдам кўрсатилди. Ҳар бир оилага тегишли миқдорда пул тўланган. Дафн маросими ва бошқа масалалар бўйича ҳамкасбларимиз, ҳокимлар ўз вазифаларини бажардилар. Ҳомийларга раҳмат, келаси ҳафтада яна ёрдамимиз келади деб ўйлайман. Ўша оилаларга тегишли ёрдам кўрсатилади. Қандай ёрдам ва қанча бўлишини аниқ айта олмайман. Бу аниқ бўлгач, расмий маълумот берамиз”, – деди Қанат Бозимбаев.

Шунингдек, у ҳалок бўлганларнинг оилаларига 5 миллион тенгедан ижтимоий ёрдам тўланганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил охирида Ақтау яқинида юз берган авиаҳалокатда олти нафар қозоғистонлик ҳалок бўлган эди.

Сўнгги хабарлар