Ақтауда ва Самарқандда Россия консуллиги очилади

MOSKVA. Kazinform - Россия Ақтау, Гродно, Канкун ва Самарқандда консуллик идораларини очади, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.
None
None

Бу ҳақда Россия ТИВ консуллик департаменти директори Иван Волинкин маълум қилган.

Консуллик департаменти орқали янги бош консулликларни, шу жумладан Россия фуқароларининг сайёҳлик оқимининг кўпайиши қайд этилган ҳудудларда очиш орқали консуллик фаолиятини кенгайтириш масалалари ҳам фаол ишлаб чиқилмоқда.

«Бундан ташқари, Ақтау (Қозоғистон), Гродно (Беларусь), Канкун (Мексика) ва Самарқандда (Ўзбекистон) Россия консуллик идораларини очиш режалаштирилган», — деди Иван Волинкин.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда «Россиянинг Осиё, Африка, Лотин Америкаси ва энг муҳими, МДҲдаги элчихоналари ходимлари сонини тубдан ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда».

Фото: © REUTERS/Pavel Mikheyev

Сўнгги хабарлар