Ақтауда Россия ва Марказий Осиё давлатларидан келган самолётлар таъмирланади
ASTANA. Kazinform - Ақтау аэропорти ҳудудида самолётларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш маркази пайдо бўлади. Бу ҳақда ҚР Транспорт вазири Марат Қарабаев парламентдаги Ҳукумат соати йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Истиқболли мультимодал авиация хабларидан бири бу Ақтау аэропортидир. Унинг асосий афзаллиги - барча турдаги транспортлардан фойдаланиш имконияти ва Европага яқинлиги, атиги 3 соатлик парвоз. Юк авиация марказидан ташқари YDA, Turkish Technic ва ASFAT компаниялари аэропортда ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш маркази ҳамда ўқув марказларини қуришни режалаштирмоқда», - деди Марат Қарабаев.
Унинг таъкидлашича, марказ Қозоғистон, Россия ва Марказий Осиё давлатларининг фуқаролик ва ҳарбий самолётларига хизмат кўрсатади.
“Ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида аэропортнинг юк ташиш қуввати йилига 200 минг тоннагача ошади, йиллик айланмаси эса 520 миллиард тенгени ташкил этади”, — дея қўшимча қилди вазир.