Ақтауда қозоқ-герман муҳандислик институти очилади

ASTANA. Kazinform – Ақтауда қозоқ-герман муҳандислик институти очилади. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан Ақордада бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича ОАВ вакилларига берган қўшма баёнотида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Аввало, таклифимни қабул қилиб, Қозоғистонга махсус ташриф билан келганингиз учун миннатдорчилик билдираман. Бу ташриф икки давлат ҳамкорлиги ривожига янги суръат бериши шубҳасиз. Бугун биз Германия Президенти жаноб Франк-Вальтер Штайнмайер билан музокаралар ўтказдик. Икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама этдик. Шунингдек, долзарб халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашдик», – ҚР Президенти.

Президентнинг сўзларига кўра, бу йил Қозоғистон ва Германия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 31 йил тўлди. Бу даврда юқори даражадаги сиёсий мулоқот шаклланган. Ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик жадал ривожланяпти. Маданий-гуманитар алоқалар кўлами кенгайган.

«Таъкидлашни истардимки, ҳамкорликни жонлантириш учун бизда имкониятлар мавжуд. Жумладан, Манғистауда яшил водород ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳа катта аҳамиятга эга. Германиянинг илғор технологияси ва тажрибасига асосланган мутахассисларни тайёрлаш зарур. Шу билан бирга, Ақтауда Қозоғистон-Германия муҳандислик институти очилади. Бу лойиҳалар икки давлат талабалари ва мутахассислари ўртасида тажриба алмашиш учун кенг йўл очади. Бу иқтисодиёт ва ишлаб чиқариш соҳасини малакали кадрлар билан таъминлаш имконини беради», – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар