Ақтау ва Алматидаги собиқ атом электр станцияларига экскурсия қилиш керак - Ричард Оликтон

АЭС
Фото: Pixabay

ASTANA. Kazinform - Атом энергетикасининг иқтисодий ва экологик фойдалари аҳолига кенг тушунтирилиши керак. Халқаро Radiant Energy Group компания раҳбари Ричард Оликтон Jibek Joly телеканали кўрсатувида шундай фикр билдирди.

Ричард Оликтон фикрича, бу ўринда халқаро тажрибани ҳисобга олиш керак. Ушбу компаниянинг тадқиқотлари натижалари шуни кўрсатдики, атом энергиясини қўллаб-қувватловчилар унга қарши бўлганларга қараганда кўпроқ. Бунга Европа ва Америкадаги энергия инқирози сабаб бўлди.

“Атом энергияси дунёда ишончли энергия манбаи ҳисобланади. Шу боис бу маълумотни жамоатчиликка тушунтириш муҳим. Менимча, биринчи навбатда халққа ҳақиқий маълумотларни етказиш керак. Масалан, Ақтау ва Алмати шаҳарларидаги собиқ атом электр станцияларига экскурсия қилиш керак. Бу компаниямизнинг асосий вазифасидир. Иложи борича халққа имкон қадар кўпроқ маълумот бериш. Одамлар фақат ўз кўзлари билан кўрганларида ва фойдали эканлигига ишонч ҳосил қилганларида қўллаб-қувватлайдилар”, - дейди Ричард Оллингтон.

Сўнгги хабарлар
telegram