Ақтау шаҳрида 85 ёшли буви университетда таҳсил олмоқда

AQTAU. Кazinform — Ақтауда Yessenov University февраль ойидан бошлаб “Кумуш университет” лойиҳаси доирасида кексаларга таълим беришни бошлади. Ушбу туристик курс гид-экскурсоводларни тайёрлаш учун бошланган.

Ақтау шаҳрида 85 ёшли буви университетда таҳсил олади
https://oz.inform.kz/

Уч ойлик курс якунида “Кумуш университет” битирувчилари сертификатларга эга бўлиб, Манғистау вилояти туризм бошқармаси билан тузилган меморандум доирасида вилоятга таътилга келаётган сайёҳлар учун гид сифатида ишга жойлаштирилади.

Айни пайтда бу ерда 70 нафардан ортиқ кекса стажёр таҳсил олмоқда.

Улар орасида ақтаулик 85 ёшли Людмила Кулешова ҳам бор.

“Кумуш университет”да ўқиб, гид-экскурсовод бўлиш учун яна партага ўтирдим. Мен Манғистауда туғилиб ўсганман. Шу боис вилоятда катта ҳаётий тажрибага эгаман. “Кумуш университет” пенсионерлар учун дунёқарашини кенгайтириш, билимини намойиш этиш, экскурсияларга бориш ва ҳудудимизнинг чексиз гўзаллигини кўриш учун ажойиб имкониятдир”, – дейди Ақтау шаҳрида яшовчи Людмила Кулешова.

Манғистау вилоятига сайёҳлар сони йил сайин ортиб бораётганини кўриш мумкин. Ўтган йилнинг октябрь ойигача вилоятга 325 мингдан ортиқ сайёҳ ташриф буюрган.

Ақтау шаҳрида 85 ёшли буви университетда таҳсил олади
Фото: Yessenov University

 

Шу муносабат билан гидларга талаб ортиб бормоқда.

“2021 йилдан бошлаб мамлакатимизда “Кумуш университет” лойиҳаси йўлга қўйилиб, кекса авлод вакилларига турли соҳаларда билим ва кўникмаларни эгаллаш имконияти яратилмоқда. Шу билан бирга, махсус курс гид-экскурсовод мутахассисларини тайёрлашга хизмат қилади”, - дейди Yessenov University вакиллари.

Муаллиф: Жанкелди Қаржан

Сўнгги хабарлар