Ақтау шаҳрида WorldSkills Кazakhstan чемпионати бошланди

None
None
AQTAU. Кazinform - Ақтауда ишлаётган мутахассислар ўртасида «WоrldSkills Кazakhstan 2022» профессионал маҳорат бўйича VII Республика чемпионатининг ҳудудий босқичининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

WоrdSkills – ёш мутахассисларнинг малакасини оширишга асосланган халқаро лойиҳа. 1946 йилдан буён 83 та давлатда ўтказиб келинмоқда.

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, лойиҳа доирасида жамиятга зарур мутахассисларни тайёрлаш ишлари амалга оширилади.

Уч кун давом этадиган вилоят биринчилигида 22 коллеждан 388 нафар талаба ва 50 нафар мактаб ўқувчилари, 12 та болалар бо5часи тарбияланувчилари иштирок этмоқда. Улар 77 та мутахассислик бўйича беллашадилар. Иштирокчилар ишини 420 га яқин эксперт назорат қилади.

WordSkills лойиҳаси доирасида боғча тарбияланувчиларини меҳнатга иштиёқ уйғотиш мақсадида ўтган йилдан буён Манғистау вилоятида «BabySkills Аqtau» чемпионати ўтказиб келинмоқда. Бу йилги чемпионатнинг ўзига хос жиҳати шундаки, ёш авлодни қозоқ халқининг миллий маданияти, анъаналари, маънавий-ахлоқий қадриятларига сингдириш мақсадида вилоятда илк бор DalaSkills мусобақаси ўтказилмоқда. Унда болалар матога расм чизиш, миллий қамишчилик, кигиз ясаш, миллий таомлар тайёрлаш бўйича беллашади.

Биринчи ҳудудий босқич ғолиблари WordSkills Kazakhstan профессионал маҳорат бўйича республика чемпионатига йўлланма олади ва Нур-Султан шаҳрида ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этади.

Муаллиф: Смағулова Еркежан

Сўнгги хабарлар
telegram