Ақтау порти орқали юк контейнерларини қайта юклаш икки баробарга ошди

Контейнерлар
Фото: «Қазақстан темір жолы» МК» АЖ

АQTAU. Кazinform - Жорий йилнинг январ ойида Транскаспий халқаро транспорт йўналиши бўйича Ақтау порти орқали контейнерларни қайта юклаш икки баробарга ошгани маълум бўлди.

«Қазақстан темір жолы» МК» АЖ матбуот хизмати маълумотларига кўра, 2024 йил январь ойида Ақтау денгиз порти орқали юкларни қайта юклашнинг умумий ҳажми 360 минг тоннадан ошди.

“Бу 2023-йилга нисбатан 12,7 фоизга кўпдир. Порт 3 минг тонна ғалла, 310 минг тонна нефть ва нефт маҳсулотларини қайта юклашни таъминлай олди. Денгиз порти 2,3 мингдан зиёд контейнерларни йигирма фут эквивалент ҳажмида қайта ишлади. Бу кўрсаткич ўтган январга нисбатан 30 фоизга кўпдир”, — дейилади компания хабарида.

Улар орасида Транскаспий халқаро транспорт йўналишида 2 мингдан зиёд йигирма фут эквивалент борлиги маълум. Бу кўрсаткич ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 2 баробар ошди.

Сўнгги хабарлар