Aқтўбелик полициячилар жанговар спорт бўйича Осиё чемпиони бўлди
29-31 октабр кунлари Қостанайда мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган жанговар спорт турлари(жекпе-жек) бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди.
Полиция капитани Мирас Улиқпанов 65 килограмм вазн тоифасида чемпионат бош совринини қўлга киритди. Унинг спортда эришган ютуқлари кўп, асосийси бу спорт тури бўйича жаҳон чемпиони, икки карра Осиё чемпиони ва тўрт карра Қозоғистон чемпиони. Спортдаги ютуқлари туфайли полицияга чақирилган.
Полиция катта лейтенанти Aйбек Aтабаев болалигидан спортга қизиқади. Қозоғистон Республикасининг уч карра чемпиони.
Aқтўбе вилояти Ички ишлар бошқармаси биносида чемпионлар шарафига йиғилиш бўлиб ўтди.
«Спорт ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг энг муҳим асосларидан бири бўлиб, усиз замонавий полициячини тасаввур этиб бўлмайди. Бу, айниқса, турли спорт турлари бўйича спорт усталари бўлган махсус кучларимиз ходимларига тегишли. Чемпионатда нафақат бошқармамиз, балки бутун мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган йигитлар ички ишлар органларида хизмат қилади. Уларни ҳурмат қилишади ва мақташади», - деди Aқтўбе вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Мурат Жақипбеков.
Муаллиф Самал Ендибаева