10:23, 21 Январь 2020 | GMT +6
Ақтўбеда ўзбекистонликлар минган автобус қутқарилди
AQTÓBE. Kazinform – Ақтўбеда йўловчилар автобуси қордан чиқарилди. Йўловчиларнинг ҳаммаси Ўзбекистон фуқаролари, орасида учта бола ҳам бор, деб хабар берадт Kazinform мухбири.
19 январь куни соат 11:55да Мартўк туман қутқарув пунктига маҳаллий аҳоли вакиллари мурожаат қилиб, Байнасай овули яқинида «Neoplan» русумли автобус йўлда қолиб кетгани ҳақида хабар қилди. Йўлни қордан тозалашга масъулиятли пудратчи компания, К-700, участка инспектори бориб, автобусдаги 57 нафар йўловчига ёрдам қилди. Улардан учтаси болалардир.
«Ҳаммаси – Ўзбекистон фуқаролари. Орасида 7 аёл киши бор. Ҳеч ким жабрланмаган. Автобус бузилмаган. Улар иссиқ овқатдан бош тортишди. Фақат қордан чиқаришга ёрдам қилинди», - деб маълум қилди вилоят ФВД матбуот хизмати.
Муаллиф: Алтинай Сағиндиқова