Ақтўбеда футбол академияси қурилмоқда

AQTÓBE. Kazinform – Ақтўбеда 7-17 ёшли иқтидор соҳибларини саралаб, мусобақаларга тайёрлайдиган футбол академияси қурилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Шаҳаримизда футбол жуда машҳур ва мухлислари кўп. Шунингдек, болалар ва ўсмирлар учун спорт майдончаларини кўпайтириш, оммавий спортни ривожлантиришни давом эттиришимиз зарур. Бу - Давлат раҳбарининг бевосита топшириғи. Нафақат профессионал спорт билан шуғулланиши, балки оммавий спорт билан шуғулланиши учун ҳам шарт-шароит яратиш керак»,- деди қурилиш жараёни билан танишган Ондасин Ўразалин.

Футбол академияси «Химик» стадиони ёнида қурилмоқда. Академия биноси икки қаватли маъмурий ва турар жой биносидан иборат. Машғулот зали, тиббиёт хонаси, академия талабалари ётоқхонаси, шунингдек, гумбазсимон том қурилиши кўзда тутилган. Бу ерда бутун йил давомида машқ қилишингиз мумкин.

Қурилиш ишлари келаси йилнинг май ойида якунланиб, фойдаланишга топширилади. Икки қаватли бино қурилиши учун материал жорий йилнинг сентябр ойида Словакиядан келтирилса, объектни муддатидан аввал фойдаланишга топшириш имконияти мавжуд.

Вилоят ҳокими Ондасин Ўразалин мазкур спорт иншоотининг аҳамиятига алоҳида тўхталиб, ишларни сифатли амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берди. Шунингдек, вилоят ҳокими «Химик» стадионида югурадиган ақтўбеликлар учун алоҳида йўл қуриш зарурлигига эътибор қаратди.


Муаллиф: Алтинай Сағиндиқова

Сўнгги хабарлар