Ақтўбе вилоятида инвестор 1,1 триллион тенгелик лойиҳани амалга оширади

None
ASTANA. Kazinform - ERG компанияси Ақтўбе вилоятида қиймати 1,1 триллион тенге бўлган бир нечта лойиҳаларни амалга оширишни режалаштиряпти. Бу ҳақда вилоят ҳокими Ерали Тоғжанов Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Минтақанинг энг йирик инвестори ERG билан 1,1 триллион тенгелик лойиҳалар амалга оширилади. Жумладан:

- 1973 йилдан бери Дон кон-комбинатида йиғилган тоғ жинсларини қайта ишлаш;

- умумий қуввати 250 МВт бўлган, минтақанинг энергия хавфсизлигини таъминлашга қодир бўлган қайта ишлаш станцияси.

Шунингдек, ERG компанияси 878 миллиард тенгега «Қозоғистон мустақиллигининг 10 йиллиги» конининг иккинчи босқичини амалга оширади», - деди вилоят ҳокими.

Тиббиёт соҳасини ривожлантиришга эса 30 миллиард тенге сармоя киритилади.

«Жумладан, «Орхун Медикал» ядро тиббиёти маркази, «Қазмедприбор» тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш заводи, МДҲ давлатлари орасида биринчи диализаторлар ишлаб чиқарувчи завод қурилади.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар
telegram