АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама Камала Харрисни қўллаб-қувватламади

ASTANA. Kazinform - Обама ўз баёнотида Жо Байденга ҳурмат бажо келтирди, Байденнинг баёнотида эса Камала Харрис ҳақида ҳеч нарса айтилмаган, деб хабар беради Кazinform агентлиги BILD нашрига таяниб.

Обама ва Байден
Фото: Instagram @barackobama

Тахминан тўрт ҳафта давомида Жо Байден президентлик сайловларидан ўз номзодини қайтариб олиш чақириқларига қаршилик кўрсатди. 21 июль куни у сайлов пойгасидан чиқишга рози бўлди ва вице-президент Камала Харрисни янги демократик номзод сифатида қўллаб-қувватлади. New York Post газетасига кўра, Байден баёнот қилганидан бери деярли 50 миллион доллар қўшимча хайрия тўпланган.

Калифорния губернатори Гэвин Нюсом каби нуфузли демократлар Харрисни қўллаб-қувватлаш сўзларини айтдилар, бироқ собиқ президент Барак Обама ҳозирча ўзини паст тутиб келмоқда. Обама Жо Байденга ҳурмат бажо келтирган баёнотда уни "АҚШнинг энг муҳим президентларидан бири" ва "азиз дўст" деб атади. Бироқ Байденнинг баёнотида Камала Харрис ҳақида ҳеч нарса айтилмаган.

- Ишончим комилки, бизнинг партиямиз етакчилари муносиб номзодни кўрсатадиган жараённи ташкил эта олади, - деб ёзади Обама.

Вакиллар палатаси собиқ спикери Нэнси Пелоси ҳам Демократик партиядан янги номзодни танлаш “тахтнинг ворислиги сифатида кўрилмаслиги, балки демократик жараён бўлиши кераклиги” ҳақида огоҳлантирди.

Сўнгги хабарлар