АҚШнинг собиқ давлат котиби вафот этди

Генри Киссинжер
Фото: www.globallookpress.com / Rob Pinney

АҚШнинг собиқ давлат котиби Генри Киссинжер 100 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги BBCга таяниб хабар беради.

Генри Киссинжер 1969-1977 йилларда президентлар Ричард Никсон ва Жеральд Форд даврида миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи, кейин эса Давлат котиби бўлиб ишлаган.

Киссинжернинг консультация фирма ҳисобланмиш Kissinger Associates маълумотига кўра, собиқ давлат котиби Коннектикут штатидаги уйида вафот этган.

Унинг асосий ютуғи - ўша даврнинг учта қудратли давлати АҚШ, СССР ва Хитой ўртасидаги муносабатларни тартибга солишдаги иштироки.

Сўнгги хабарлар