АҚШнинг собиқ биринчи хоними вафот этди
Картер марказининг https://www.cartercenter.org/ сайтида эълон қилинган баёнотда айтилишича, 1977 йилдан 1981 йилгача Қўшма Штатларда юқори давлат лавозимида ишлаган 99 ёшли Жимми Картернинг рафиқаси якшанба ўз уйида куни вафот этган.
“Розалин менинг барча ютуқларимда тенг ҳуқуқли ҳамкорим бўлди. У мени имкон қадар қўллаб-қувватлади. Розалин тириклигида доим кимдир мени севишини ва қўллаб-қувватлашини билардим”, — дея таъкидлади Ж.Картер.
Картер маркази маълумотларига кўра, Розалинга деменция ташхиси қўйилган.
Февраль ойида “Картер маркази” Жимми Картер касалхонада даволанишни давом эттирмаслик, уйда хоспис ёрдамини олиш ва умрининг қолган қисмини оиласи билан ўтказишга қарор қилгани ҳақида хабар берди. 2015 йилда унга жигар ва мияга тарқалган саратон-меланома ташхиси қўйилган.
АВC маълумотларига кўра, Картерлар тарихдаги энг узоқ умр кўрган президент жуфтлигидир. Улар 1946 йилда турмуш қуришган.