АҚШнинг шимоли-шарқий соҳилларини қалин қор босди

ASTANА. Кazinform - АҚШнинг шарқий соҳилларида қалин қор ёғиб, кучли шамол эсди. Юзлаб рейслар кечиктирилиб, мактаб ўқувчилари масофавий таълимга юборилмоқда, дея хабар беради Еuronews.

Қор
Фото: Euronews/видеосидан кадр

Америка Қўшма Штатлари шимоли-шарқида қалин қор ёғиши натижасида бир киши ҳалок бўлди, транспорт ҳаракати тўхтатилди, мактаблар масофавий таълимга ўтказилди.

20 ёшли йигит Пенсильванияда электр узатиш линиясининг узилиши оқибатида автоҳалокатда вафот этди. Нью-Жерси полицияси 450 дан ортиқ йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида хабар берди.

Ноқулай об-ҳаво туфайли Нью-Йорк ва Бостон аэропортларида мингдан ортиқ рейс кечиктирилди.

Мактаб дарслари бекор қилинади ёки масофадан туриб ўтказилади.

АҚШ Миллий об-ҳаво хизмати об-ҳавонинг кескин ўзгариши ҳақида огоҳлантирди.

Сўнгги хабарлар