АҚШнинг Мэн штатидаги отишмада камида 16 киши ҳалок бўлди
Полиция маълумотларига кўра, ҳужум қилган шахс ҳозирча қўлга олинмаган.
Штатнинг иккинчи йирик шаҳри аҳолисига хавфсиз жойларда бошпана топиш тавсия этилди.
Полиция гумонланувчининг суратини эълон қилди. Маълумотларга кўра, воқеа "турли жойларда" содир бўлган.
Шунингдек, камида 50 киши жабрлангани маълум қилинган, бироқ бу маълумот ҳозирча тасдиқланмаган.
Мэн марказий тиббиёт марказининг таъкидлашича, маҳаллий ҳукуматлар "катта оммавий отишма" га жавобан яқин атрофдаги бошқа тиббиёт муассасалари билан саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштирмоқда.
“Льюистонда мерган юрибди. Биз аҳолидан яширинишни сўраймиз. Илтимос, уйда қолинг, эшикларингизни қулфланг”, - дейилади Х ижтимоий тармоғидаги штат полицияси саҳифасида.
Полиция, шунингдек, жиноятда гумон қилинаётган шахсни аниқлашда ёрдам сўраган.
Оқ уйнинг билдиришича, президент Жо Байден воқеа юзасидан хабардор қилинган.