АҚШнинг Массачусетс штатида йўловчилар ёнаётган поезддан қочиб чиқишди
Воқеа эрталаб соат 6:45 да рўй берган, Orange Line поезди Бостон шимолидаги Мистик дарёсидан ўтиб, Сомервил станциясига яқинлашаётганида етакчи вагон ёна бошлаган.
Массачусетс транспорт бошқармаси қурбонлар ҳақида маълумот йўқлигини маълум қилди. Поездда 200 га яқин йўловчи бўлган, улар эвакуация қилинган. Сувга сакраган киши тиббий ёрдамдан бош тортган.
Электр узилишидан кейин Orange Line поезди текширув учун станцияга олиб кетилди. Ҳозирда темир йўл инфратузилмаси синовдан ўтказилмоқда. Маълум бўлишича, поезд 43 йилдан бери фойдаланилган.
Массачусетс транспорт бошқармаси бош директори Стив Пофтакнинг айтишича, поезднинг пастки қисмидаги металл бўлаги синиб, электрлаштирилган учинчи релсга тегиши натижасида учқун пайдо бўлиб, вагон ёниб кетган бўлиши мумкин.