АҚШнинг Қозоғистондаги Элчихонаси қозоғистонликларни Республика куни билан қутлади
АҚШнинг Қозоғистондаги Элчихонаси Fаcебооk ижтимоий тармоғида видеотабрик эълон қилди. АҚШ Элчиси Дэниел Розенблюм Қозоғистон пойтахтини айланиб чиқди ва таниқли қозоқлар ҳақида гапирди, деб хабар беради Кazinform агентлиги мухбири.
— 33 йил аввал Қозоғистон ўз суверенитетини эълон қилиб, мустақиллик ва ёруғ келажак сари йўлга чиқди. Шу муносабат билан мен Қозоғистоннинг ушбу суверенитетга асос солган буюк эркаклар ва аёлларини тадқиқ қилишга бироз вақт ажратдим. Уларнинг номлари энди кундалик ҳаётимизда, кўча белгилари ва ёдгорликларида учрайди. Келинг, шаҳар бўйлаб сайр қилайлик ва бу буюк шахсларнинг суверен, мустақил ва замонавий Қозоғистонни барпо этишдаги ҳиссасини эслаймиз, — деди Дэниел Розенблюм.
У Миржақип Дулатов, Шара Жиенқулова, Мухтор Авезов, Оқин Сара ва Раҳимжан Қошқарбаев кўчаларида тўхтаб, атоқли шахсларнинг қозоқ халқи тарихига қўшган ҳиссаси ҳақида гапирди.
— Республика кунида, Қозоғистоннинг мустақилликка қўйган илк қадамини нишонлар эканмиз, Астана шаҳридаги яна бир кўчани эслатиб ўтмоқчиман, унинг номи қозоқ ва америкалик халқлар ўртасидаги муносабатларни белгилайди: Дўстлик. Барчага Республика куни муборак бўлсин!”, — деб табриклади АҚШнинг Қозоғистондаги Элчиси.