АҚШдаги торнадолар: 80 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

NUR-SULTAN. Кazinform - AҚШнинг олти штатида торнадо камида 83 кишининг ҳаётига зомин бўлди, дея хабар беради Kazinform BBCга таяниб.
None
None

«Табиий офат натижасида ўнлаб одамлар бедарак йўқолди, айрим шаҳарлар бутунлай вайрон бўлди. Жума куни кечқурун минтақада 30 га яқин торнадо содир бўлди.

Президент Жо Байденнинг айтишича, AҚШ ҳукумати мамлакатнинг торнадодан жабр кўрган марказий ҳудудларига ёрдам бериш учун ҳамма нарсани қилмоқда. Байден фавқулодда ҳолат декларациясини имзолади. Бу Кентуккига федерал маблағларни ажратиш имконини беради. Бу офатдан энг кўп жабр кўрган штат. Президентнинг сўзларига кўра, жума куни АҚШ тарихидаги энг ёмон кун бўлди», — деб хабар беради ВВC.

Манбага кўра, биргина Кентукки штатида 70 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Мэйфильд заводида бинонинг томи 100 киши устига қулаб тушди, ўнлаб одамлар касалхонага ётқизилди. Вайроналар остидан 40 киши тирик топилди.

Ўрта Ғарбдаги бешта штатда торнадо оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган. Иллинойс штати, Эдвардсвилл шаҳридаги Aмазон омборида чодир қулаб тушди ва олти киши ҳалок бўлди. Йўқолганлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Aрканзасда икки қурбондан бири қисман вайрон бўлган қариялар уйини тарк эта олмади. Дастлабки маълумотларга кўра, Теннесси штатида уч киши ҳалок бўлган. Миссури штатида бир киши вафот этгани тасдиқланди.


Сўнгги хабарлар