АҚШда юзлаб банклар банкротлик ёқасида

None
ASTANA. Kazinform – 2008 йил инқирозини башорат қилган иқтисодчи Нуриэль Рубинининг айтишича, АҚШда юзлаб банклар банкрот бўлиши мумкин, дея хабар беради Kazinform Bitcoin.comга таяниб.

Нуриэль Роубини сўнгги мақоласида банкларнинг қимматли қоғозлар бўйича амалга оширилмаган зарарлари 620 миллиард долларга тенг эканлигини айтилган.

«Бундан ҳам ёмони, юқори фоиз ставкалари банкларнинг бошқа активларининг бозор қийматини пасайтирди. АҚШда банкларнинг амалга оширилмаган зарарлари аслида 1,75 триллион долларни ёки капиталининг 80 фоизини ташкил қилади,» – деб ёзади у.

У ўз мақоласида «депозит франшизаси» деган тушунчани ҳам тилга олди. Омонатчилар ўз омонатларини хавфсиз эмас деб ҳисоблашган, бу эса ишончни йўқотишига олиб келиши мумкин.

Фото: pinterest.com

Сўнгги хабарлар
telegram