АҚШда ўсмир мактабда ўт очди: 30 киши яраланди, ҳалок бўлганлар ҳам бор

АҚШ
Фото: Скриншот

ASTANA. Kazinform – АҚШда мактаб ўқувчисининг ўт очиши оқибатида 30 га яқин киши жароҳатланди, бир неча киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда CNN ёзди.

Чоршанба куни эрталаб Жоржия штати, Барроу округи Виндер шаҳридаги Апалачи ўрта мактабида отишма содир бўлди. Ўқ отган 14 ёшли бола бўлиши мумкин. Аммо унинг ушбу мактаб ўқувчисими ёки йўқми, ҳали аниқланмаган. Ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, гумонланувчи тирик ва ҳибсда.

Барроу округи шерифи Жад Смит воқеа жойидаги матбуот анжуманида маълум қилишича, ҳукуматга воқеа ҳақида эрталаб соат 9:30 атрофида қўнғироқ келиб тушган. Гумонланувчи қўлга олиниб, вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жароҳатланганлар сони ҳақида хабар берилмаган. Шу билан бирга, отишма натижасида тўрт киши ҳалок бўлгани маълум бўлди. Яна 9 киши турли тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.

Ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаларга кўра, жами 30 га яқин киши жароҳатланган. Бироқ уларнинг қанчаси ўқдан жароҳат олгани маълум эмас.

Сўнгги хабарлар
telegram