АҚШда торнадо туфайли 11 миллион одам хавф остида қолди
Миллий об-ҳаво хизмати жанубий штатларда бир нечта торнадолар ҳақида хабар берди.
Шимоли-шарқий Луизиана, марказий Миссисипи ва Алабама жануби-ғарбий қисми энг кўп зарар кўриши кутилган эди, бироқ ҳеч қандай бино вайрон бўлмаган.
Алабама штатидаги Маскл Шолс, Джексон, Виксбург, Старквилл ва Миссисипи, жануби-шарқидаги Арканзас ва Теннесси шаҳарларида кучли шамол кузатилмоқа, дўл ёғди.
Метеорологларнинг маълумотларига кўра, об-ҳавонинг кескин бузилишига совуқ фронтнинг шарққа илиқ, нам ҳаво билан ҳаракатланиши ва вақти-вақти билан момақалдироқ бўлишига ёрдам бергани сабаб бўлган.
Миссисипи Фавқулодда вазиятларни бошқариш агентлиги аҳолини электр таъминотидаги узилишларга тайёргарлик кўриш ва шаҳар ташқарисига ҳайдашдан қочиш ҳақида огоҳлантирди.
Видеодан олинган кадр / cbsnews.com