АҚШда торнадо 25 киши ҳаётига зомин бўлди
Америка ОАВлари бўрон ярим тунда бўлганлиги ва кўп одамлар уйсиз қолганлиги ҳақида хабар беришди.
Президент Дональд Трамп жума куни штатга ташриф буюришни режалаштираётганини маълум қилди.
Губернатор Ли матбуот анжуманида бир неча киши бедарак йўқолганини айтди.
Аҳоли вакилларининг сўзларига кўра, Нэшвилл кўпроқ «уруш зонаси»га ўхшаб қолган.
Нэшвиллдан 130 км шарқда жойлашган Путнэм округи табиий офатдан жиддий зарар кўрди. Бу ерда торнадо 19 кишининг умрига зомин бўлган.
Уилсон округида уч киши, Девидсонда ва Бентонда бир киши ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар берилган.
Нэшвилл мэри Жон Купер шаҳар «хароба» бўлганини айтиб, одамларни «қўшниларга ёрдам беришга» чақирди.
Мэрнинг сўзларига кўра, 150 нафар жабрланганлар тиббий муассасага этказилган.
Шаҳарда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. 44 мингга яқин одам электрсиз қолди. Аэропорт ишдан чиққан.
Расмийлар шаҳардаги мактаблар, судлар ва автоулов парклари ёпилишини маълум қилди.