13:43, 07 Февраль 2021 | GMT +5
АҚШда тўрт киши қор кўчкиси остида ҳалоқ бўлди
NEW YORK. Kazinform – АҚШнинг Юта штатидаги Солт-Лейк-Сити яқинида шанба куни қор кўчкиси оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди ва яна тўрт киши омон қолди, деб хабар беради Kazinform CNNга асосланиб.

Маҳаллий полиция вакили Меоди Катлернинг айтишича, қор кўчкиси кўчиб ва қор остида қолган бир неча киши ҳақида Солт-Лейк-Сити бирлашган полиция бўлимига шанба куни соат 11:40 да хабар келиб тушган.
Катлернинг сўзларига кўра, уч кишидан ва беш кишидан иборат чанғичи икки гуруҳ бир вақтнинг ўзида тоғларда чанғичилашни бошлашган. Расмийлар қор кўчишига жамоавий чанғичилаш сабаб бўлган деб ҳисобламоқда.